Qatag'on qurbonlari xotirasi portali

Музей

Музей ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатоғон қурбонлари хотираси давлат музейи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001-йил 1-майдаги “Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002-йил 8-ноябрдаги қарорига мувофиқ мустақил илмий-тадқиқот муассасаси сифатида ташкил этилди. Мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар даврида қурбон бўлган, инсонлик шаъни ва қадр-қиммати топталган ватандошларимиз хотирасини эъзозлашда ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини тарбиялашда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи катта аҳамиятга эканини назарда тутиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 5-майдаги Қарорига мувофиқ “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи экспозитсияси янгиланди.

2017-йил 31-август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевнинг музейга ташрифи чоғида билдирган таклиф ва мулоҳазалари асосида 2017-йил 22-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон курбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 936-сон қарори чиқди ва музей Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилиб, фаолияти янада кенгайтирилди ва такомиллаштирилди.

Музейнинг қайта таъмирланган ва кенгайтирилган биноси қўш гумбазли экспозитсия учун мўлжалланган 3 та залдан иборат. Бинонинг экспозитсия залларининг майдони 960 м2 ташкил этади. Айвон қисми 640 м2, ер тўласи 1568 м2.

Музей янгиланган экспозитсияси 10 та бўлимдан иборат.

Музей экспозицияси

Музей экспозитсиясида мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган, инсонлик шаъни, қадр-қиммати топталган ватандошларимизнинг ҳурмати ва хотирасини жойига қўйиш, ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини кучайтиришга қаратилган ҳужжат ва турли экспонатлар намойиш этилган.

Раҳбарият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатоғон қурбонлари хотираси давлат музейи

Ҳасанов Бахтиёр Вахапович

Музей директори

(55) 515 37 15

Ашуров Юсуф Ҳабуллаевич

Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари

(55) 515 37 15

Зикруллаев Мурод Файзуллаевич

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

(55) 515 37 15

Ирзаев Баҳром Шаймаматович

Бош илмий ходим

(90) 911 32 77
markaz.muzey@umail.uz

Ахрарова Азизахон Нигмановна

Экспозиция бўлими бошлиғи

(55) 515 37 15

Абдураҳманова Муниса Мухитдиновна

Бош ҳисобчи

(55) 515 37 15

Файзуллаев Даврон Фатҳуллаевич

Фонд бўлими бошлиғи

(998 71) 241 04 28

Алижонов Муслимбек Бахтиёржон ўғли

Етакчи илмий ходим

(91) 150 17 75

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ташрифчиларига кўрсатиладиган хизматлар прейскуранти

Scroll to Top