Ашуроф Юсуф Ҳабуллаевич
Қабул кунлари:
Душанба: 15 – 00 дан 18 – 00 га қадар
Чоршанба: 9 – 00 дан 13 – 00 га қадар
Тел/Фах: (55) 515 37 15
e-mail: ashurov62@inbox.uz
Биографияси:
Ашуров Юсуф Ҳабуллаевич 1962-йил 4-январда Қашқадарё вилояти, Китоб туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1992-йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича файласуф.
Фаолияти:
1980-1982 йй. – Ҳарбий хизматда
1982-1984 йй. – Китоб сув хўжалиги трести ишчиси
1984-1987 йй. – В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиатсия ишлаб чиқариш бирлашмасининг саноқли дастур билан бошқариладиган токарлик станоги оператори
1987-1992 йй. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси
1992-1994 йй. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Ёшлар иттифоқи” раиси ўринбосари
1994-1994 йй. – Ўзбекистон талабалар жамғармаси бўлим мудири
1994-1997 йй. – Ўзбекистон талабалар жамғармаси бош ҳисобчиси
1997-1998 йй. – Ўзбекистон талабалар жамғармаси бош директори ўринбосари
1998-1999 йй. – “Ният-АС” масъулияти чекланган жамият бош ҳисобчиси
1999-2003 йй. – “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси бош ҳисобчиси
2003- 2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг умумий ишлар бўйича директор ўринбосари.
2018 й. – ҳ.в. – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи умумий ишлар бўйича директор ўринбосари