Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 8-октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5598-сонли Фармойиши “Йўл харитаси”нинг 24-банди ижросини таъминлаш ҳамда 2023-йил 31-август куни “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида Давлат раҳбари томонидан берилган консептуал фикрлар ва топшириқлардан келиб чиқган ҳолда хорижий алоқаларни ривожлантириш учун 2023-йил 4-октябрда Қатаг’он қурбонлари хотираси давлат музейи Қозоғистон Республикаси Марказий давлат музейи билан ўзаро ҳамкорлик “Битими”ни имзолаган эди.
Мазкур битимга кўра жорий йилнинг 28-31-май кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи томонидан Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳридаги Марказий давлат музейида “Туркистон икки империя асоратида: истибдод ва қатағон” мавзусида кўчма халқаро фотокўргазма бўлиб ўтди.