2026 йил 28 август куни мазкур нашр тақдимотида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритаётган Қатағон қурбонлари хотираси музейлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Лойиҳани амалга оширишда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамкорлик қилмоқда.
Тақдимот давомида қатағон қурбонлари тарихини янада чуқур ўрганиш, янги архив манбаларини аниқлаш, музей фондларини бойитиш ва илмий тадқиқотларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида музей директори, профессор Бахтиёр Хасанов ҳамда ҳудудий музейлар раҳбарлари томонидан музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзаро илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш, тарихий манбаларни тизимлаштириш ва қатағон тарихи ҳали ўрганилмаган саҳифаларини кенг ёритиш бўйича истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
Тарихни ўрганиш ва тарихий хотирани асраш йўлидаги илмий изланишлар изчил давом этади.