Qatag'on qurbonlari xotirasi portali

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ ЁД ЭТИЛДИ


Мазкур ҳафталикнинг айнан октябр ойининг биринчи ҳафтасида ўтказилиши бежиз эмас. Тарихдан маълумки, 1937–1938-йиллардаги қатағонлар Ўзбекистон тарихининг энг фожеали саҳифаларидан биридир.

1938-йил 4–16-октябр кунлари СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбус устидан ҳукм ўқилган. Уларнинг энг кўзга кўринганлари жисмонан маҳв этилган, қолганларига эса турли муддатга сургун ёки қамоқ жазоси белгиланган.

Умуман олганда, 1934–1938-йилларда Ўзбекистонда 40 мингдан ортиқ инсон қатағон қилинган. Шулардан 730 нафари “халқ душмани” сифатида отиб ташланган. Уларнинг аксарияти 1938-йил 4-октябрда шошилинч қатл этилган. Воқеанинг энг даҳшатли жиҳати шундаки, уларга ҳукм 5-октябр санаси билан чиқарилган.



Хотира тадбири аввало “Оқил ота” қабрини зиёрат қилишдан бошланди. Зиёрат давомида музей ходимларига ушбу тарихий маскан ҳақида маълумот берилди. “Оқил ота” қабристони ХВИИИ асрга мансуб бўлиб, 2008-йилда УНЕСCО томонидан муҳофаза қилинадиган тарихий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.

Зиёрат давомида музей жамоаси томонидан қабристон ҳудудида ободонлаштириш ва тозалик ишлари амалга оширилди. Шундан сўнг 1937–1938-йиллардаги “Катта қирғин” қурбонлари хотирасига ўрнатилган рамзий қабр зиёрат қилиниб, у ерда қатағон қурбонларининг хотираси ёдга олинди. Уларнинг руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилиниб, дуо ва фотиҳа қилинди.

Scroll to Top
Skip to content