Qatag'on qurbonlari xotirasi portali

“Юрт ва миллат фидойилари доимо ёдда ва ардоқда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

2026-йил 30-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими ҳамда “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди ҳамкорлигида “Юрт ва миллат фидойилари доимо ёдда ва ардоқда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда юртимиз тарихининг мураккаб даврларида қатағон сиёсати қурбонига айланган ватандошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг халқ ва миллат равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари, шунингдек, уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирни Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди раиси, тарих фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ҳасанов, Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Исмаилова Жаннат Хамидовна ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси Соқижон Каримов кириш сўзи билан очиб бердилар.

Тадбир давомида музейнинг етакчи илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Муслимбек Алижоновнинг “Мунаввар инсонлар ёди”, музей экспозитсия бўлими бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Азиза Ахрарованинг “Қатағоннинг аччиқ қисмати: аёллар ва болалар” мавзуларидаги маърузалари тингланди.

Тадбирнинг алоҳида эътиборли жиҳати шундаки, Тошкент шаҳри бўйича қатағон қурбони бўлган инсонларнинг 30 га яқин авлоди тадбирга таклиф этилди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими томонидан қатағон қурбонлари авлодлари, музей ходимлари, тарихчи олимлар ва устозларнинг бир гуруҳига эсдалик совғалари топширилди.

Scroll to Top
Skip to content