“Музейларнинг янги консепсияси: музейлар фаолиятида ИТ технологиялар интегратсияси” мавзусида конференцияси бўлиб ўтди. 28 апрель

Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Музейларнинг ижтимоий-маданий қиймати, уларнинг жамият ва маданият ўртасидаги ўзаро таъсирни таъминлашдаги ўрнига катта эътибор қаратилган.

Жаҳонда музейларни виртуаллаштириш амалиёти уларнинг коллекциялари ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка онлайн тарзда етказиб беришнинг оммабоп ва тезкор шакли, музей маркетингининг янги, илғор усули сифатида жадал суръатлар билан ривожланмоқда.

Шу мақсадда бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Музейларнинг янги консепсияси: музейлар фаолиятида ИТ технологиялар интегратсияси” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

Мазкур конференциясида соҳа мутахассислари, институтнинг “Музейшунослик” кафедрасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, мустақил тадқиқотчилар ва ҳамкор ташкилот вакиллари илмий мақолалари билан иштирок этишди.

Конференциянинг илмий фаолиятини баҳолашда юртимизда музейлар жамиятнинг маънавий савиясини оширишга хизмат қилувчи ижтимоий-маданий институт сифатида алоҳида ўрин тутиши, уларни инновасион ривожланишини тадқиқ этиш муҳим жараёнлардан саналади.