Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-июлдаги ПҚ-270-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 4-ноябрдаги 691-сонли қарорига асосан белгиланган октябр ойининг биринчи ҳафтаси “Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги” доирасида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида “Қодирийни англаш: тарих ва бугун” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди, унинг миллий адабиётимиз ва маънавий тафаккуримиз ривожидаги ўрни, ижодкорнинг мураккаб тарихий даврдаги фаолияти ҳамда унинг бой адабий меросини бугунги авлодга етказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир давомида “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Ф. Муҳаммаджонованинг кириш сўзи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати В. Файзиеванинг чиқиши, шунингдек, мавзуга оид видеоролик намойиши ташкил этилди.
Шунингдек, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Б. Ҳасанов томонидан мавзу юзасидан маъруза қилиниб, тадбир иштирокчилари билан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Тадбир якунида иштирокчилар музей экспозитсиялари билан танишиб, қатағон қурбонлари ҳаёти ва тақдирига оид тарихий ҳужжатлар, экспонатлар ҳамда музейнинг илмий-маърифий фаолияти ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Якунда хотира учун фотосессия ташкил этилди.
Зеро, тарихни англаш — миллий хотирани асраш, ўтмиш сабоқларини келажак авлодга етказиш демакдир.








