2024 йил 12 январ куни музейда “Тилда, фикрда, ишда бирлик” мавзусида илмий анжуман ташкил этилди.

2024 йил 12 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамкорлигида “Тилда, фикрда, ишда бирлик” мавзусида илмий анжуман ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабр куни ўтказилган Республика Манавият ва марифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида буюк ма'рифатпарвар боболаримиз томонидан олға сурилган ғоявий-сиёсий, ижтимоий-ма'рифий ва ҳуқуқий-ахлоқий қарашлар, турли миллат ва элатлар ўртасида бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик тамойилларини қарор топтириш билан бирга, миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган интилишлар ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда, аввало, ёшларимиз учун чинакам ибрат намунаси эканлиги алоҳида қайд этилди. Бинобарин, жадид ма'рифатпарвар боболаримизнинг Ватан тараққиёти, миллат равнақи йўлидаги са'й-ҳаракатларини янада кенг тадқиқ этиш, жадидчиликнинг ҳолати ва истиқболларини ҳар томонлама ўрганиш муҳим аҳамиятга касб этади.

“Жадид” газетаси таҳририяти, жадидчилик ҳаракати бўйича илмий ишларни амалга оширган ёш олимлар, тадқиқотчилар ва ёшлар иштирок этган бу илмий анжуман ҳам Ватанимиз равнақи ва халқимиз озодлиги йўлида азиз жонларини фидо қилган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини янгича тафаккур асосида ўрганиш ҳамда тарғиб этиш мақсадига қаратилган.

Анжуманда Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадидлар фаолияти, ҳаракатнинг ма'рифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий са'й-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида олим ва тадқиқотчиларнинг ма'рузалари тингланди.

Жадидларнинг мероси, уларнинг тадқиқотлари, жадидчилик ҳаракатини тадқиқ этишдаги янги натижалар юзасидан фикр алмашилди.

📌https://www.facebook.com/museumRepression

📌http://www.instagram.com/muzeyxotira/