“Аждодларимиз жасорати мангу барҳаёт” мавзусида “уч авлод вакиллари” иштирокида маʼнавий-маʼрифий тадбир ўтказилди

“9-май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Аждодларимиз жасорати мангу барҳаёт” мавзусида “уч авлод вакиллари” иштирокида маʼнавий-маʼрифий тадбир ўтказилди

Бугун, 8-май куни “Ўзбекгидроенерго” АЖнинг бир гуруҳ ходимлари ва меҳнат фахрийлари пойтахтимизда жойлашган “Шаҳидлар хотираси” хиёбони ҳудудидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейига ташриф буюрдилар.

Қатағонларни хотирлаш ва эʼзозлаш, халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизнинг порлоқ хотирасини тиклаш мақсадида 2002-йил 31-август куни очилган “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи – тарихий-маʼнавий муассаса “Шаҳидлар хотираси” майдонининг марказида жойлашган бўлиб, майдонга кўрк ва файз бағишлаб турибди.