“Жадидлар мероси – келажагимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида Туркистонда вужудга келган жадидлик ҳаракатининг асосий мақсади жамият тараққиёти учун лозим бўлган барча соҳаларда инновасион ғояларни жорий қилиш бўлди. Бу жараён жадидлар назарида Туркистон халқининг яшаш тарзини ўзгартиришга, уларнинг ижтимоий-маънавий онгини шаклантиришга имкон берадиган асосий омил эди.

Маълумки, сўнги йилларда Учинчи ренессанс учун тамал тоши қўйилаётган Янги Ўзбекистонда чор Россияси мустамлакачилиги ва мустабид совет тузуми даврида миллат равнақи, юрт озодлиги учун курашган маърифатпарвар жадидларнинг ҳаёти, фаолияти, улардан қолган бой илмий, адабий, публисистик меросни янада чуқур ўрганишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Маърифатпарвар аждодларимиз хотирасига юксак эҳтиром кўрсатиш мақсадида 2024-йил 15-март куни ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси ҳамда Вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда “Жадидлар мероси – келажагимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Бахтиёр Хасанов, музей бош илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Бахром Ирзаев, музей етакчи илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Муслим Алижоновнинг мавзуга оид маърузалари, Қатағон қурбонларига бағишланган “Ҳиёбон” қўшиғи (мусиқали клип) намойиши ҳарбий хизматчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида ЎзР ВМ Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда Мудофаа вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандумини расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.